islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида тест синовлари бўлиб ўтмоқда – Фотолавҳалар

Бугун, 7 сентябрь соат 7:00дан бошлаб Тошкент ислом институтига кириш учун тест синовлари бошланди. Абитуриентлар “Фиқҳ ва ақоид” ҳамда “Ўзбекистон тарихи” фанларидан тест синовидан ўтадилар.

Бугунги тест синовларида абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиқиб, дизенфекция тоннелидан ўтказилди, тана ҳарорати ўлчанди, тиббий ниқоб, қўлқоп ва кепка билан таъминланди.

Имтиҳон жараёнларини ТИИ ректори У.Ғафуров кириш сўзи билан очиб, бу йилги ноодатий равишда ўтаётган имтиҳонлари тўғрисида гапирди. Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича берилган кўрсатмасига биноан Тошкент ислом институтида ҳам тест синовлари учун очиқ майдонда жой тайёрланиб, имтиҳонларни ташкил этиш билан боғлиқ шарт-шароитлар тўғрисида сўзлади.

Ҳар бир иш хайрли ўтиши учун анъанага кўра Муҳаммадали қори томонидан Аллоҳнинг Каломи тиловат қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков толиби илмликка чоғланган абитуриентларга Аллоҳ таолодан муваффақият тилаб дуо қилди.

Сўнг, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Б.Рустамов сўзга чиқиб, диний таълим муассасаларидаги кириш имтиҳонлари тўғрисида маълумот бериб, бу йилги қабул имтиҳонлари соддалаштирилиб, учта фандан иккита фанга ўтказилиб, араб тили фанидаги ижодий имтиҳонлар олиб ташланганини таъкидлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича тузилган махсус ҳайъат томонидан тайёрланган саволлар китоби ва жавоблар вароқлари жойлаштирилган қоплар абитуриентлар иштирокида очилгач, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим бўлими мудири С.Шерхонов жавоблар вароғини тўғри тўлдириш бўйича маълумотлар берди.

Тест синовлари учун 2 соату 20 минут вақт берилди. Бу йил Тошкент ислом институтига кириш учун 201 нафар йигитлар, 52 нафар қизлар, жами 253 та абитуриент ҳужжат топширди.

Эслатиб ўтамиз, пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш учун мандат жавоблари бугуннинг ўзида аср намози вақтида эълон қилинади.

Тест синовлари онлайн тарзда узатилмоқда:

174890cookie-checkТошкент ислом институтида тест синовлари бўлиб ўтмоқда – Фотолавҳалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: