islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Меърождаги қоя устида қурилган гумбаз масжиди – Фотолавҳалар

Қуддусдаги Ибодат тоғида қад кўтарган бу қоя чўққисини баъзан «Қоя устидаги гумбаз масжиди» дея аташади. У ислом меъморчилик маданиятининг илк ёдгорликларидан бири ҳисобланиб, дунёдаги қадимий масжидлардан бўлган Ақсонинг шундоқ ёнида жойлашган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга кўтарилган қоя, баъзи мутахассисларнинг фикрича, айнан шу қоядан кўтарилганлар, бу тошни кўришга келганларнинг оқими ҳануз жуда каттадир.

Масжид гумбази VII асрнинг охирларида, ҳозирги замон масжидлари ҳақидаги тушунчалар ҳали шаклланмаган даврда қурилган. Гумбазни қуришдан мақсад ибодатхона барпо этиш эмас, балки зиёратчиларга шарт-шароит ҳозирлаш учун бўлган.

Қуббатус Саҳро, халифа Умар ризиллоҳу анҳу қурдирган масжиди ва Ақсо масжиди умуман ҳар хил масжидлар бўлса-да, бир бутун ҳисобланмиш меъморий мажмуа Қуддусдаги Ҳарами Шарифни ташкил этади.
Масжид биноси 691-692 йили, бошқа ривоятларда эса 687-691 йилларда Уммавийлар халифаси Абдул Малик буйруғи билан, қуддуслик уста Язид ибн Салом ҳамда Байту Шануалик уста Ражи ибн Ҳайва бошчилигида барпо этилган. Масжид гумбази Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга кўтарилган дея ривоят қилинган қоянинг бўртиб чиққан жойи устига қурилган. Шу сабабли масжид Қуббатус Саҳро, яъни Қоя гумбази номини олган.

Пўлатхон Каттаев,

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари

кафедраси катта ўқитувчиси

177310cookie-checkМеърождаги қоя устида қурилган гумбаз масжиди – Фотолавҳалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: