islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

Барчамизга маълумки пандемия муносабати билан мамлакатимиздаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган жойларга карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда тиббий ниқоп ва қўлқоп билан антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда киритилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилди. Тест синовларининг шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида қабул имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар кузатув камералари билан жиҳозланиб, Давлат тест маркази жалб қилган кузатувчилар томонидан назорат қилиб борилди.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича 2020-2021 ўқув йили учун 2020 йил 16-17 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовлари натижалари 2020 йил 25 сентябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг @mandat_muslim_uz_bot телеграм боти орқали эълон қилинади.

Абитуриентлар мазкур ботда шахсий ДТМ махсус кодини киритиш орқали ўзининг тест синови натижалари билишлари мумкин.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

177582cookie-checkМадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: