❓Савол: “Мусулмон билан кофирни ажратиб турувчи амал намоздир” ҳадисини ким ривоят қилган? Бу ҳадисни қандай тушуниш мумкин? Шу ҳадисни батафсил тушунтириб берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда зикр қилиб ўтган ҳадисни Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида ривоят қилганлар:
عن جابر قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: إن بين الرجل وبين الشرك والكفر: تركَ الصلاة؛ رواه مسلم.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта киши билан ширк ва куфр орасини намозни тарк қилиш ажратиб туради”, деганларини эшитдим”, деганлар.
Уламоларимиз мазкур ҳадиси шарифни шарҳлаб, айтадиларки, намозни тарк қилувчилар икки тоифа бўлади.
1. Намозни фарз эканини инкор қилиб тарк қилувчи.
2. Намозни фарз эканини инкор қилмайди, аммо бепарволик ва дангасалик қилиб намозни тарк қилувчи.
Биринчи тоифа кишилар иймонсиз экани борасиди уламолар ихтилоф қилишмаган, бил иттифоқ бундай кишиларни диндан чиқган дейишган.
Иккинчи тоифа кишилар борасида жумҳур уламолар ҳусусан имом Абу Ҳанифа ва шогирдлари, имом Молик, Суфён Саври, Имом Музаний ва Куфалик уламолар бу тоифа кишилар кофир бўлмайди аммо гуноҳи кабира қилган бўлишади деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar