islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Суннат – Ислом шариъатининг иккинчи манбаси

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ислом шариатиниг муҳим манбаси сифатида Қуръон каримдан кейинги ўринда туради. Шу сабабли суннатнинг ўрни асрлар ўтиши билан ўзгармади ва ўзгармайди ҳам. Фиқҳий масалаларда мусулмонлар орасида кўплаб хилма-хиллик бўлса ҳам, бироқ Қуръон карим ва суннатнинг асллиги бирор фақиҳ томонидан рад этилмади. Аҳли сунна вал жамоани инкор қиладиган фирқаларни ҳисобга олмаганда, ҳеч ким суннатни ислом шариатининг муқаддас манбаси эканлиги инкор қилмади.

Вазият ҳозир ҳам шунақа. Аммо баъзи мусулмон бўлмаган шарқшунослар ва уларга эргашганлар охирги пайтларда ҳадис шарифларга тош отиш, суннатга нисбатан асоссиз шубҳаларни уйғотишга қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Натижада ислом таълимотини асл манбалардан ўргана олмайдиган баъзи мусулмонларда ҳар хил китобларни ўқиш оқибатида суннатга нисбатан шубҳаомуз фикрлар пайдо бўлмоқда.

Қўлингиздаги рисола ислом таълимотининг асл манбаларига таянган ҳолда суннатнинг ҳақиқий ва холис таърифини тушунтиришга хизмат қилади. Бу рисола билан бефойда ва бемаъни баҳс-мунозара муҳитини яратиш эмас балки оддийгина ҳақиқатни ҳақиқатлигича қўрсатиш ният қилинди.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

Ислом шариатида суннатнинг ўрни китоби

Инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси

184190cookie-checkСуннат – Ислом шариъатининг иккинчи манбаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: