islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон мусобақасини онлайн тарзда кузатиб боринг

Эртага 13 декабрь соат 13:30 да Тошкент ислом университетида «Қуръон (Тажвид)» мусобақаси ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда www.islamcenter.uz сайтининг Телеграмдаги @islamcenteruz канали хабар бермоқда. Мусобақа икки – «Ҳифз» ва «Тиловат» йўналишлари бўйича ўтказилади. Эътиборли жиҳати www.islamcenter.uz жамоаси мусобақани Facebookдаги www.facebook.com/islamcenteruz саҳифаси орқали жонли тарзда узатишни режалаштирган.

Сиз ҳам Қуръон билан қалбингизни ҳушнуд этмоқчи бўлсангиз, саҳифамиздаги онлайн эфирни кузатиб боришга шошилинг, дейилади хабар сўнгида.

18860cookie-checkҚуръон мусобақасини онлайн тарзда кузатиб боринг

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: