islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Нукус шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртига сафар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Ҳасанов Улуғбек, Аҳмаджонов Иброҳим, Тўхтасинов Рўзимуҳаммад, Низаматдинов Есенгелди, Муратбаев Нурислом, Ғаниев Акмалхон ва Намозов Нусратиллолар Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Муҳаммад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилдилар. Улар мазкур таълим даргоҳида мадраса томонидан бириктирилган ўқитувчилар назоратида педагогик амалиётни ўтамоқдалар. Мазкур талабалар педагогик  амалиётнинг дастлабки кунларида тингловчи сифатида таълим муассасаси мударрисларининг дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўргандилар. Шундан сўнг орттирилган маҳорат ва тажриба асосида мударрислар назорати остида мустақил тарзда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарс ўтиб келмоқдалар. Шунингдек, улар мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бермоқдалар. Мадраса миқёсида ташкиллаштирилган мавлид ва сийрат тадбирларда фаол иштирок этдилар.

2017 йилнинг 11-14 декабрь кунлари “Тиллар” кафедраси мудири Фахриддин Маманасиров мазкур талабаларнинг педагогик амалиётдаги фаолиятларини назорат қилиш ва улар ўтказадиган очиқ дарсларини таҳлил қилиш мақсадида “Муҳаммад ал-Беруний” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Ф.Маманосиров 13,14 декабрь кунлари амалиётчи таалбаларининг Қуръон қироати ва тажвид, тафсир, фиқҳ, ақоид ва араб тили каби мутахассислик фанларидан ўтган очиқ дарсларини кузатди. Барча очиқ дарслар ўтказилганидан сўнг мадраса мударрислари билан ўтказилган очиқ даслар таҳлил қилинди. Дарсларнинг ютуқ ва камчиликлари бўлажак ўқитувчиларга кўрсатиб берилди ва уларнинг келажак фаолиятига Аллоҳдан барака сўраб, дуо қилинди.

Шунингдек, Ф.Маманасиров билим юртида ўтказилган маънавий тадбирда қатнашиб, талабаларга “Диний фанларни ўзлаштиришдаги муҳим жиҳатлар” мавзусида суҳбат қилиб берди.

Умуман олганда мазкур етти нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятидан “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасасининг жамоаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди.

19630cookie-checkНукус шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртига сафар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: