islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳад устозлари имом-хатиблар учун маҳорат дасрлари ўтиб бердилар

Куни кеча Навоий вилоятдаги диний соҳа ҳодимларининг касбий маҳоратларини оширишга қаратилган илмий-амалий семинар ташкил қилинди. Унда Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Фахриддин домла Маманосиров вилоят имом-хатиб ҳамда ноиб имомлари учун маҳорат дасрларини ўтиб бердилар.

Жаҳонгир қори Неъматов энг муҳим бўлган илмлардан ҳисобланган Қуръон илмлари ва тажвид фанидан диний соҳа вакилларига сабоқ берди, машғулотлар ўтказди. Фахриддин домла Маманосиров эса, “Ҳанафий мазҳабида Ҳадис илмининг ўрни” мавзусида дарс машғулоти олиб борди.

Семинарни ташкил этган масъуллар мустақил фикрга эга шахсларни тарбиялаш, ёшлар қалби ва онгига соғлом ҳаёт тарзини сингдириш, диний ва миллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантириш, бидъат-хурофотларни олдини олиш ҳамда турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик чора-тадбирларини кўриш лозимлигини таъкидладилар.
ТИИ Матбуот хизмати
204720cookie-checkОлий маъҳад устозлари имом-хатиблар учун маҳорат дасрлари ўтиб бердилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: