Ботулизм – одам ва ҳайвонлар (айрим сут эмизувчиларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик, овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар гуруҳига киради. Ботулизм бактериялари билан ифлосланган овқатлар истеъмол қилинганда юзага келади. Ботулизм қўзғатувчилари табиатда кенг тарқалган бўлиб, чидамли ва чидамсиз хиллари учрайди.
Жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ботулизм касаллигини олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Тошкент Тиббиёт Академияси “Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси” ассистенти Зулфия Санатовна Максудова, доцент М.Т.Каримова, Т.А.Ниязова, Ш.А.Ташпулатова, И.А.Имамова, Г.Ю.Султоновалар меҳмон бўлдилар.
Тадбирда З.Максудова “Ботулизм” касаллиги ҳақида тузилган саволномаларни талаба қизларга тарқатди. Суровнома натижалари тайёр бўлгунга қадар меҳмон сифатида ташриф буюрган муттахассисларимиздан мавзуга оид маълумотлар олинди. Давра суҳбатида тиббиёт ходималари ўзлари билан олиб келган “Ботулизм” касаллиги белгилари, унинг асоратлари ва касалликни олдини олишга оид слайдларни намойиш қилдилар.
Суҳбатда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга шифокорлар томонидан керакли жавобларни олдилар. Қизғин ва баҳс мунозарали бўлган давра суҳбатини мазмунли ташкил қилинганлиги ва таъассурот бой бўлганлиги учун талаба қизларимиз шифокорларга ўзларининг миннатдорчилигини изҳор этиб, Тошкент ислом институти ректори томонидан берилган “ТАШАККУРНОМА”ни тақдим қилдилар.
Талаба қизлар куратори, З.Суярова