islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳадда талабалар билан қишки таътил олдидан қатор учрашувлар ўтказилди

Ўқув йилининг биринчи семестри якунланаркан, бир неча кундан сўнг талабалар қишки таътилга чиқадилар. Илм талаб қилиб йўлга чиққан талабалар бир муддат ўз уйларида, оиласи даврасида бўладилар. Кўплаб талабалар пойтахтдан юртимиз бўйлаб турли ҳудудларга йўл оладилар. Транспорт воситлари орқали уйга отланаркан, талабалардан, сафар давомида барча эҳтиёт чораларини кўришлари талаб этилади. Энг асосийси, таътил пайтида бошқа кераксиз нарсаларга чалғимасдан уй ишларида ота-онасига ёрдам бериб, ўқишда тайинланган дарс машғулотларини бажаришлари фойдали ҳисобланади.

Шуларни ҳисобга олиб, Тошкент ислом институти талабаларининг қишки таътил жараёнини ташкил этиш ҳамда таътил даврини мазмунли ўтказиши бўйича талабаларга тегишли тушунча ва тавсия бериш мақсадида Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Учрашув чоғида У.Ходжаев талабалар учун қишки таътил даври тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 11 январгача этиб белгиланганини маълум қилди.

Дастлабки учрашув, Таҳфизул Қуръон кафедраси биносида талаба қизлар билан ўтказилиб, талабаларнинг қишки таътилга кетиш олдидан таътил даврини мазмунли ўтказиш борасида тушунтириш ва тавсиялар бериш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мутахассислари Мунира Абубакирова ва Марям Абдуллаева таклиф этилди. Тадбирда ўқитувчилар У.Ҳафизова, Н.Усмонова ва услубчи З.Суярова ҳам иштирок этдилар.

Шунингдек, ушбу кафедра биносида йигит талабалар билан ўтказилган  давра суҳбатига Дин ишлари бўйича қўмита Диншунослик экспертизаси бўлими мутахассиси Жамшид Алиев ташриф буюрди.

Ж.Алиев, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга зид бўлган динлараро ва миллатлараро тотувликнинг бузилишига сабаб бўладиган ҳамда диний ақидапарастлик ва экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида маълумот берди. Талабаларнинг мобиль телефонлари ва бошқа хотира қурилмаларида юқорида айтиб ўтилгани каби мазмундаги маълумот ва ахборотларни сақламаслик тўғрисида тушунча берди.

Шунингдек, интернетга кирилганда ҳам иложи борича “UZ” домен зонасида фаолият олиб бораётган сайтларда берилаётган диний-маърифий мазмундаги мақолаларидан фойдаланиш тавсия этилди. Ҳамда ижтимоий тармоқлар ва сўзлашув иловаларидаги беҳуда баҳсларга киришмаслик бўйича қатор мисоллар келтирилди.

Аввал хабар берганимиздек,  кундузги таълим йўналишидаги талабаларнинг маълум бир қисми Таҳфизул Қуръон кафедраси биносида таҳсил олаётган бўлса, қолган қисми Модуль таълим шакли биносида дарсларда иштирок этмоқдалар. Қишки таътил олдидан “Модул”даги талабалар билан ҳам ТИИ раҳбарияти учрашув ўтказди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кафедраси катта ўқитувчиси полковник Р.Турганов талабаларига турли ҳил зарарли ёт ғоялар тамонидан тарқатиладиган тарғибот материаллари жойланган ижтимоий тармоқдаги сайт ва каналлардан фойдаланмаслик, огоҳлик давр талаби мавзусида маълумот берди.

Мавзуга доир:

Олий маъҳад талабалари учун анъанавий ўқув машғулотлари бошланди

Муфтий ҳазратлари Олий маъҳаднинг янги бунёд этилаётган иншоотлари билан танишдилар

Эслтиб ўтамиз, қишки таътил даврида таълим муассасаси ўқув бинолари, талабалар турар жойи, талабалар ошхонаси белгиланган тартибда дезинфекция қилиниши режалаштирилган.

Таътил даврида Тошкент ислом интитути педагог-ўқитувчилар учун ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методлар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этилади.

Ҳукумат томонидан узоқ вилоятлардан келган талабаларнинг доимий яшаш жойларига бориб келишлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида жорий йилнинг 28 декабридан 2021 йил 10 январга қадар темир йўл транпорти чипталари талабалар учун 50 % чегирма билан сотилиши жорий қилинди.

Маълумки, қарийб бир йилдан буён давом этаётган пандемиянинг ҳозирги кунда янги турлари пайдо бўлаётгани ОАВ томонидан эълон қилинмоқда. Учрашувларда, талабалар таътил вақтида барча гигеник талабларга риоя қилиш билан бир қаторда Аллоҳнинг каломини ўқиб, зикру дуоларни кўпайтириши тавсия этилди. Хатм дуоларида бутун дунёга хотиржамлик тилаб, инсоният бошидан пандемия балосини кўтариши ҳамд юртимизга тинчлик ҳамда баракани Аллоҳдан сўрашлари таъкидланди.

Мавзуга доир: 

Тошкент ислом институти талабаларига карантин таътилидаги вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ТАВСИЯЛАР

ТИИ матбуот хизмати

205420cookie-checkОлий маъҳадда талабалар билан қишки таътил олдидан қатор учрашувлар ўтказилди
2 та фикр мавжуд
  1. […] Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти талабалар учун қишки таътил даври тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 11 январгача этиб белгилан эди. […]

  2. […] Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти талабалар учун қишки таътил даври тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 11 январгача этиб белгилан эди. […]

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: