islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида малака ошириш дасрлари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Таълим муассасалари талабаларига қишки таътил бериш тўғрисида”ги буйруғига кўра таътил даврида таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педогогик технологиялар ва методлар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди.

Шунга кўра, 2021 йилнинг 28 декабрдан 09 январгача  Хадичаи Кубро аёл-қизлар мадрасасида мастер-класс дарслари ташкил этилди.

Махсус фанлар бўйича машғулотлар ўтказиш учун Тошкент ислом институтининг малакали ўқитувчилари ҳамда замонавий педагогик методлар бўйича семинар тренинг ўтказиш учун эса соҳа мутахассислари  жалб этилмоқда. Малака оширишда Ҳадис, Араб тили, Фиқҳ, Ақоид  ва Педагогик инноватика каби фанлардан машғулотлар ўтилади.

4 январь куни ТИИнинг Тиллар кафедраси Араб тили фани ўқитувчиси Ёқубжон Бухарбаев иштирокида малака ошириш дарси бўлиб ўтди.

ТИИ Матбуот хизмати

207750cookie-checkХадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида малака ошириш дасрлари бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: