islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистонда сўнги йилларда диний таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар

Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, улар асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг енг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Президентимизнинг “Барча ишларимиз туб замирида халқимизни рози қилиш мақсади мужассам” деган эзгу ғоялари мазмун-моҳиятидан келиб-чиққан ҳолда, бевосита диний-маърифий соҳада ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса диний таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар юртимиз мўмин-мусулмонлари учун катта туҳфа бўлмоқда.

Диний-маърифий соҳада амалга оширилган мазкур ислоҳотлар бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилиш билан бирга неча асрлардан бери Ислом динига эътиқод қилиб келаётган халқимизнинг диний маърифатини янада юксалтиришда катта аҳамиятга эга.

“Жаҳолатга қарши маърифат” деган юксак ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлари миллий ва диний қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ҳамда бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этишда, жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада оширишда диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида сифатли таълим бериш асосида диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш бугунги кунда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлардан биридир.

2017 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги видеоселекторда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор таклифларни бериб, «Самарқандда – Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонада – Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода – Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф мактаби, Қашқадарёда – Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этсак, ўйлайманки, бу жуда фойдали бўлади. Келгусида чуқур билимли имом-хатиблар, исломшунос мутахассислар, уламолар тайёрлашда, энг муҳими, фарзандларимизни буюк аждодларимизнинг бебаҳо мероси руҳида, соғлом эътиқод руҳида тарбиялашда бу мактаблар таянч бўлиб хизмат қилади», – деган эдидилар.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур кўрсатмаларига асосан 2017 йил 8 ноябрь куни Самарқанд вилоятида «Ҳадис» ва «Калом» илмий мактаблари, 10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида “Абу Муъин ан-Насафий” номидаги ақида илми мактаби, 13 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасаси ҳузурида Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуф илмий мактаби ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги қошида Ислом ҳуқуқи мактаблари ташкил этилди.

Мазкур илмий мактаблар илмий-тадқиқот маркази шаклида ташкил этилади ва уларда юртимизда шаклланган таълим беришнинг устоз-шогирд анъаналарига асосланган Бухоро, Самарқанд мактаблари услубида фаолият олиб борилади.

Давлатмиз раҳбарининг шахсан ташаббуслари билан ташкил қилинган мазкур диний таълим муассасаслари халқимизга соф Ислом дини асосларини мукаммал ўргатиш, мамлакатда диний бағрикенгликнинг таъминланишида ва бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси

Қурбонова Дилафруз

210840cookie-checkЎзбекистонда сўнги йилларда диний таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: