islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси ўзгарди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz расмий сайти хабар беришича, 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси, давлатимиз томонидан милодий янги йил санаси кириб келиши муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани боис, 2018 йил 1‒10  январдан 4‒13 январь кунларига кўчирилди.

Мавзуга оид: Эълон! Ўзбекистонда Қуръони карим қироати бўйича мусобақа ўтказилади

Шу муносабат билан мусобақанинг шаҳар‑туман босқичи санаси ҳам бироз кечга сурилди. Мусобақанинг биринчи босқичи кунлари қуйидаги жадвалда эълон қилинган:

Ўзбекистонда Қуръони карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бўйича

ЖАДВАЛ

Вилоят ва шаҳар номи Ўтказиш жойи Шаҳар ва туман босқичини ўтказиш санаси
1. Жиззах вилояти ЎМИ Жиззах  вилояти вакиллиги

+998973257243

Ботирхон Рўзиев

15-17.01.2018
2. Сирдарё вилояти ЎМИ Сирдарё  вилояти вакиллиги

+998911019820

Дилмурод Сулаймонов

15-17.01.2018
3. Самарқанд вилояти ЎМИ Самарқанд  вилояти вакиллиги

+9983485870

Ёқубжон Мансуров

18-21.01.2018
4. Бухоро вилояти ЎМИ Бухоро  вилояти вакиллиги

+998956000031

Анваржон Нуриллаев

18-21.01.2018
5. Навоий вилояти ЎМИ Навоий  вилояти вакиллиги

+998919911555

+998939507303

Музаффар Раҳмонов

22-23.01.2018
6. Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси вакиллиги

+998934897670

Зулфиқор Сапашов

24-26.01.2018
7. Хоразм вилояти ЎМИ Хоразм  вилояти вакиллиги

+998622284438

+998937572557

Бобожонов Ҳамид

24-26.01.2018
8. Қашқадарё вилояти ЎМИ Қашқадарё  вилояти вакиллиги

+998972004716

Назруллоҳ ҳожи Бобомуродов

27-29.01.2018
9. Сурхондарё вилояти ЎМИ Сурхондарё  вилояти вакиллиги

+998912382717

Абдусалом Фатҳуллаев

27-30.01.2018
10. Андижон вилояти ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги

+998742280196

+998916107040

Нуруллоҳ Қодиров

01-04.02.2018
11. Наманган вилояти ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги

+998906429977

Обидхон Икромов

04-06.02.2018
12. Фарғона вилояти ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги

+998914532870

Ҳусниддин Турсунозода

06-09.02.2018
13. Тошкент вилояти ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги

+998903482262

Фаррух Султонов

10-12.02.2018
14. Тошкент шаҳри Тошкент шаҳар вакиллиги

+998712351733

+998974206264

+998949320022

Муроджон Кадиров

13-15.02.2018

Ушбу жадвал асосида шаҳар ва туманларда саралаш босқичи ўтказилгач, улардан ҳар бир йўналишнинг биринчи рақамли ғолиблари вилоят босқичида қатнашади.

Вилоятларда мусобақанинг биринчи босқичи учун тайинланган шаҳар ва туманлар ҳамда мусобақа тадбирини ўтказиш манзили 2018 йил 3 январгача muslim.uz сайтида эълон қилинади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар жадвалда берилган).

Мусобақа бўйича ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998711487770, +998998987277

Администратор

21200cookie-checkҚуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси ўзгарди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: