islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиган меҳроблар

Масжиди Набавийда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олтита асосий меҳроблари, яъни намозгоҳлари бўлган.

  1. Қуйида, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳажжуд, яъни тунги нафл намозини ўқиган жойни акс эттирган эски фотосурат бўлиб, бу меҳроб 1980 йили уст томони чинни безаклар билан безатилиб, билинмас шаклга келтирилган:

Кўпчилик бу ерда меҳроб борлигини сезмайди. Меҳроб ёнида пайғамбаримиз уйлари томондан очилган таҳажжуд эшиги бўлган:

Саҳоба Исо ибн Абдуллоҳнинг айтишича, кечаси масжид жамоатдан ҳоли бўлганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али ибн Абу Толибнинг уйи орқасига тўшак солиб, расмда қўрсатилган ўша ерда нафл намоз ўқиганлар.

  1. “Меҳраби Байтул Мақдис” деб номланган яна бир меҳроб, Хайбар жангига қадар Пайғамбаримиз масжиди ҳудудида бўлган ва ҳижрий 7 йилги жангдан кейин, масжид биринчи бор кенгайтирилгандан ёки 17 йилда Умар ибн Хаттоб томонидан иккинчи марта кенгайтирилган вақтда олиб ташланган. Меҳроб, Пайғамбаримиз давридаги Масжиди Набавийнинг дастлабки девори шимолида, ҳозирги азон минорасидан унчалик узоқ бўлмаган жойда жойлашган эди.
  2. Ҳозирги “Меҳроби Набавий”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давридаги масжиднинг меҳроби бўлган. Меҳроб “Риёдул жанна”, яъни “Жаннат боғлари” деб номланган жойда жойлашган. У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйи ва меҳроб оралиғидаги жой ҳисобланади. Зиёратчилар ушбу ҳудуд чегарасида намоз ўқишга интиладилар, чунки бу ерда ўқилган 2 ракаат намоз жаннат боғи насиб бўлиши ва ҳавзи кавсардан ичишга сабаб бўлади, деган башорат бор.

Дастлаб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиган Ойша устуни ёнига, милодий 91 йилда Умар ибн Абдул Азиз меҳроб ўрнатдилар:

4 . “Меҳраби Усмоний”, ҳозирги кунгача фойдаланилади. 651 йилда халифа Усмон ибн Аффон томонидан масжид кенгайтирилганидан сўнг ўрнатилган:

  1. “Меҳраби Сулаймоний”. “Меҳраби Ҳанафий” ёки “Меҳраби Умар ибн Хаттоб” номи билан ҳам танилган меҳроб, Султон Сулаймон ҳукмронлиги даврида қадимги меҳроб ўрнига жойлаштирилган:

  1. “Меҳраби Фотима” номи билан машҳур бўлган бу меҳроб, Пайғамбаримиз қабри жойлашган Оиша онамиз уйлари, яъни Равзаи саодатга кириб чиқиладиган эшик ёнида жойлашган. Бу эшикдан Фотима онамиз кириб-чиққанлар ва Фотима эшиги деб номланади. Ҳозирда фақат мана шу эшикдан ичкарига кириб чиқилади:

Меҳроб ҳозирги кунда Равзаи саодат чегарасида бўлганлиги сабабли фойдаланилмайди. Меҳроб ортида Фотима онамизнинг қабрлари бор ва мақбаралари устига парда ёпилган бўлиб, у Фотима ва Али розияллоҳу анҳумога тегишли деб таҳмин қилинади. Зиёратчилар бу меҳробни ўраб қўйилганлиги учун кўра олмайдилар.

Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари

кафедраси катта ўқитувчиси Каттаев Пўлатхон

212490cookie-checkПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиган меҳроблар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: