islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида битирувчи курслар учун якуний назорат ишлари бошланди

Тошкент ислом институтида 2020-2021 ўқув йилининг I семестри ниҳоясига етмоқда. Талабаларни олдинда семестр давомида олган билимларини синовдан ўтказувчи якуний назорат имтиҳонлари кутмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институтининг 2020-2021 ўқув йили ишчи ўқув режаси ҳамда мазкур ўқув  йилининг жараён жадвалига мувофиқ 2021 йил 18 январдан 30 январгача икки ҳафта муддатда кундузги таълим 2 ва 3-курс талабалари учун I семестр якуний назорати бошланган эди.

Мавзуга доир:

Тошкент ислом институтида I семестр бўйича якуний назорат ишлари бошланди

Энди, ушбу ҳафта, 25 январдан бошлаб битирувчи, 4-курслар якуний назорат топширадилар. 2 ҳафта давом этадиган назорат ишларида ҳар бир талаба учун алоҳида вариантдаги билетлар берилади, муҳрланган давфтарларга талабалар жавоб ёзиб топширадилар.

Якуний назорат жараёнларини Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шожалилов ҳамда кафедра ўқитувчилари кузатиб бормоқдалар.

Якуний назорат ишларини семестр давомида маъруза ва амалиёт шаклида дарс ўтган ўқитувчи эмас, балки фанга тегишли кафедранинг икки нафар ўқитувчиси олмоқда.

Маълумот учун, бутун республикада бўлгани каби 1-курс талабалари дарсларни 2020 йил 28 сентябрдан бошладилар. Шу сабабли, уларнинг якуний назорат ишлари 08-20 февраль кунлари 2 ҳафта давомида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтининг битирувчи курс талабалари ҳар йили 2 ноябрдан 26 декабргача ўрта махсус ислом таълим муассасаларида педагогик амалиётда бўладилар. Шу сабабли 4-курсларнинг якуний назорати бир ҳафта кейинги сурилиб, режага мувофиқ ўз вақтида олинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институти талабалари учун қишки таътил 28 декабрдан 11 январгача қилиб белгиланган эди. II семестр дарс жараёнларини 2-3 курслар 2021 йил 1 февралдан, 4-курслар 8 февралдан ва 1-курс талабалари 22 февралдан бошлайдилар.

ТИИ Матбуот хизмати

212661cookie-checkТошкент ислом институтида битирувчи курслар учун якуний назорат ишлари бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: