islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-46

Муҳтафф билқароин (қариналар билан бирга келган, қувватланган) мақбул оҳод хабар

Мақбул оҳод хабар тўғрисидаги асл қоида шуки, у ростлигида ғолиб зонни ифода этади. Лекин мутавотир ифода этаётган зарурий, яқиний илмни ифода этмайди. Аммо қариналар билан бирга келган оҳод хабарлар қариналардан холи бўлган ўзининг ўхшашидан кўра қувват жиҳатидан устунроқ ва зиёдароқ бўлади. Шунинг учун уламолар айтадилар: у назарий, яъни текшириб ўрганиб чиқишга эҳтиёж бўлган илмни ифода этади. Булар уч турли бўлади:

1. Икки шайх, яъни Имом Бухорий ва Муслим ўзларининг “Саҳиҳ”ларида ривоят қилган, лекин мутавотирлик даражасига етиб келмаган ҳадислар. Бундай ҳадисларнинг қариналар билан қувватланиши:

А) Шу ҳадис илми борасида икки шайхнинг улуғлиги;

Б) Саҳиҳ ҳадисларни алоҳида қилиб ажратиб китоб қилишда бошқалардан кўра муқаддамлиги;

В) Бу икки китобни уламолар розилик ила қабул қилишлари; Мана шу розилик ила қабул қилишларининг ўзгинаси илм ифода этиш борасида мутавотирликка етмаган кўп санадли ҳадислардан кучлироқдир .

2. Ровийларнинг заифлигидан ва иллатлардан саломат бўлган ҳар хил йўллари бор машҳур ҳадис.

3. Пухта ҳофиз имомлар бир-биридан мусалсал қилган ривояти. Аммо бу ривоят ғариб бўлмаслиги керак .

Хулоса қилиш мумкинки, қариналар билан қувватланган оҳод хабарнинг биринчиси, “Саҳиҳайн”га тегишли ҳадислар, иккинчиси, ҳар хил санад ила келган ҳадислар, учинчиси, имомлар ўзаро бир-бирларидан ривоят қилган ҳадислар.

Битта ҳадисда учаласи ҳам жамлашиши мумкин. Мана шу пайтда ростлигида қатъийлик бўлиши йироқ эмас .

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёс ов

213500cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-46

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: