islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илми калом ҳақида қисқача калом

Аббосийлар даврида Ислом оламига Румдан юнон фалсафасига доир кўплаб асарлар кириб келади. Табиийки, мусулмонлар ҳам бу китобларни ўқийди, ўрганади, таҳлил қилади, таҳқиқ қилади. У асарлардаги мантиқ ва ақлий далиллардан турли мақсадларда фойдалана бошлайди. Натижада мантиқ аралашган ақоид илмини “илми калом” деб ҳам юритила бошланди.

Баъзилар мантиққа шу даражада берилдики, ҳато Аллоҳ таолонинг зотига нисбатан ҳам қўллай бошлашди ва ҳақ йўлдан тойиб кетишади. Мўътазилийлар ўшалардан эди. Ақлни нақлдан устун қўйиб адашганлар.

Ақлни биринчи ўринга қўйган мўътазилаларга раддия қилиш ва ҳақни исботлаб бериш учун, уларнинг услубларидан фойдаланишга, яъни мантиқчиларга қарши мантиқдан фойдаланишга зарурат туғилди ва шу зарурат тақозоси ила аҳли сунна уламолари ҳам мантиқдан фойдалана бошладилар. Одатда ботил аҳлини улар танлаган услубда мот қилинса, уларнинг услублари ила ҳақ исбот қилиб берилса кутилган натижани олиш мумкин.

Шу тарзда аҳли сунна олимлари ҳам илми каломдан фойдалана бошладилар. Имом Ашъарий, имом Мотуридийлар худди шундай уламолардан эди. Бу икки имом ўз даврида мусулмонларни фалсафий ботил қоидалар билан мот қилиб, устидан кулишни одат қилган мантиқчиларга айни мантиқий услубларда қақшатқич раддиялар бериб аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилган мард рижоллар сифатида майдонга келишди.

Тарихдан маълум, илми калом ҳақида зиддиятли кўп гаплар бор. Илми каломни ким танқид қилган бўлса, мўътазилийлар каби адашганлар эътиборидан танқид қилган. Аҳли бидъатларга улар танлаган услубда жавоб бериш учун илми калом билан шуғулланганлар эътиборидан эмас.

Бугунги кунда баъзи “салафий”лар ижтимоий тармоқларда илми калом ҳақида айтилган таниқидий фикрларни байроқ қилиб, ўзларича имом Мотуридий ва имом Ашъарийлардан мусулмонларнинг кўнглини совутишга уриниб ётишибди. Булар аслида мўътазилалар каби залолат аҳлининг “илми каломи”га нисбатан айтилган фикрларни, мўътазилалардан аҳли суннани ҳимоя қилган олимларга қарши қўллаб, одамларни алдаб юришибди.

Тошкент ислом институти

битирувчиси Ботиржон Тожибоев

215440cookie-checkИлми калом ҳақида қисқача калом

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: