islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аёл-қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Нур-Султонда аёллар ўртасида Қуръон ўқиш мусобақаси бўлиб ўтди.

Қозоғистон давлат педагогика университети Нур-Султон филиали хотин-қизлар сектори томонидан ҳифз ва тиловат бўйича ташкил этилган мусобақа Йирискелди ҳожи масжидида аёллар ўртасида бўлиб ўтди.

Мусобақа уч босқичда ўтказилди. Хусусан: Қуръоннинг тўлиқ 30 пораси ва “Зуҳо” ва “Насс” орасидаги сураларни ёддан қироат қилиш ҳамда тажвид билан тиловат қилиш.

Ғолибларга махсус пул мукофотлари ва сертификатлар ҳамда Қуръони карим топширилди.

Нур-Султон бош имом-хатиби Эрболат Жусупов иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, Аллоҳнинг муқаддас китоби – Қуръонни ёдлашнинг фазилатлари ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди ва ғолибларни муборакбод этди.

ТИИ Матбуот хизмати

216160cookie-checkАёл-қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: