Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси Covid-19га қарши эмлаш тўғрисида баёнот эълон қилиб, соғлиқни сақлаш юзасидан мусулмонларни эмлашга шариъат рухсат беришини таъкидлади.
“Мутахассисларнинг айтишича, эмлаш ҳозирги кунда глобал хавф туғдирадиган коронавирус эпидемиясидан инсон саломатлигини ҳимоя қилишнинг энг хавфсиз ва самарали усули ҳисобланади. Шариъат қонунларига кўра, ўта зарур ҳолатларда эмлашга рухсат берилади”, – дейилади ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотда.
“Исломда инсон ҳаёти ва соғлиғидан юқори қадрият йўқ. Шунинг учун ҳар ким ўз соғлиғига алоҳида эътибор бериши керак”, деб айтган муфтият эмлаш ҳар бир фуқаронинг шахсий танлови эканлигини таъкидларкан.
Қозоғистонда 1 февралдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Мамлакат аҳолиси 18,8 миллион кишидан ошади, аксарияти мусулмонлардан иборат.
ТИИ Матбуот хизмати