Татаристон Президенти Рустам Миннихонов Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларини тасдиқлади. Республика раҳбари тегишли фармонни имзолади.
Ҳужжат матнида “Ой тақвими ва ўрнатилган анъаналарга мувофиқ” Рамазон ҳайитини нишонлашнинг бошланиши 13 майдан бўлиши қайд этилган. Ўз навбатида, Қурбон ҳайити байрами 20 июлга тўғри келишини эълон қилинди.
Аввалроқ, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайитини нишонлаш кунлари Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси томонидан белгиланган эди. Тақвимга кўра муборак Рамазон ойи 13 апрелда бошланади ва ўттиз кун давом этади.
ТИИ Матбуот хизмати