Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент давлат шарқшунослик университетининг фаол ва изланувчан талабалари учун ташкил этилган амалий учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими девони бошлиғи Эркин Иминов пойтахт ҳокимлигининг фаолият тизими ҳақида, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров давлат ва дин муносабатлари бўйича атрофлича маълумот бердилар.
Ёшларда сиёсий билим ва малака шаклланишида соҳа масъуллари билан учрашув ҳамда улар иштирокидаги мулоқотларнинг аҳамияти катта. Шу жиҳатдан тадбирда Э.Иминов, У.Ғафуровнинг амалий ва сермазмун маърузалари ёшлар учун аҳамиятли бўлди ва талабалар ўзларини қизиқтирган қатор саволларга батафсил жавоб олдилар.
Учрашув сўнггида талабалар ўртасида “Замонавий давлат сиёсатида диннинг ўрни” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари тақдирланди.
ТИИ Матбуот хизмати