islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Бухорий авлодлари” футбол жамоаси 2018 йилни ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасаррруфидаги муассасалар ўртасида “14­ январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан навбатдаги футбол турнири ўтказилди. 12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳазрати Имом” жамоаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Бухорий авлодлари” жамоаси ўрасида финал ўйини бўлиб ўтди.

Муросасиз кечган финал ўйини голларга бой бўлди. Ўйин бошиданоқ устунликни қўлга олган “Бухорий авлодлари” жамоаси дастлабки дақиқаларда бир неча бор “рақиб” дарвозасини ишғол этиб олдинга чиқиб олди. “Ҳазрати Имом” жамоаси ҳам финалгача бекорга етиб келмаганини кўрсатиб бирин-кетин голлар ўришга эришди. 4:3 бўлиб турган ҳисоб 2 карра чемпион ҳисобланган институтимиз жамоасини қаноатлантирмас эди. 1-бўлимдаёқ ғалабага яқинлашиш учун жамоа аъзолари янада тезкорлик ва ҳамжиҳатлик билан ўйин кўрсата бошлади. Мана шу фидоийлик сабабли 1-бўлим 8:3 ҳисоби билан якунланди. Қишнинг қаҳратон совуқлигига қарамасдан финал ўйинини катта қизиқиш билан кузатаётган томошабинлар 2-бўлимда яна 2 та голга гувоҳи бўлишди. Натижада “Бухорий авлодлари” жамоаси “Ҳазрат Имом” жамоасини 10:3 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади.

3-ўрин учун кечган ўйин Тошкент шаҳар вакиллигининг “Минор” ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг “Мовароуннаҳр” жамаолари ўртасидаги 11 январь куни ўтказилган эди. Ўйин 12:9 ҳисобида “Мовароуннаҳр” жамоасининг ғалабаси билан якунланди ва “Мовароуннаҳр” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Финал ўйини якунига кўра, турнирда иштирок этган жамоалар ўртасида номинациялар бўйича “Энг яхшилар” аниқланди.

Турнирнинг энг яхши ҳужумчиси – Элёржон Ахматқулов “Бухорий авлодлари”;

Турнирнинг энг яхши дарвозабони – Аҳмаджон Сагдиев “Бухорий авлодлари”;

Турнирнинг энг яхши мураббийи – Уйғун Ғафуров “Бухорий авлодлари”;

Турнирнинг энг яхши ҳимоячиси – Ҳасан Тошпўлатов “Бухорий авлодлари”;

Турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси – Козимхон Асроров “Бухорий авлодлари”;

Турнирнинг энг яхши тўпурари – Ҳусниддин Ғуломов “Ҳазрати Имом”

Турнирнинг энг чиройли гол соҳиби – Уйғун Ғафуров “Бухорий авлодлари”;

Турнирнинг энг яхши мухлиси – Жасур Акрамов “Бухорий авлодлари”.

Муҳим саналарга бағишлаб ўтказиладиган анъанавий футбол турнирининг кейинги мусобақасига “Мовароуннаҳр” нашриёти мезбонлик қилади.

Институт жамоаси футбол турнирларида 3-маротаба чемпионликни қўлга киритган “Бухорий авлодлари” футбол жамоасини қизғин табриклаб, кейинги мусобақаларда ҳам ғалабалар тилайди ва турнирда муваффақият билан иштирок этган барча совриндорларни муборакбод этади.

Эслатиб ўтамиз, институтнинг “Бухорий авлодлари” футбол жамоаси олдинги футбол турнирларида 2 марта 1-ўринни, 1 мартадан 2 ва 3-ўринларни қўлга киритган эди.

Т.Азимов,

“Бухорий авлодлари” жамоаси аъзоси

22070cookie-check“Бухорий авлодлари” футбол жамоаси 2018 йилни ғалаба билан бошлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: