Айни пайтда Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги “Маърифатли” жоме масжидида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” кўрик-танловининг илк босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мусобақани Мақсудхон қори Ғоипов Қуръони карим тиловати билан бошлаб берди. Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур жаноблари муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг мусобақа иштирокчиларига йўллаган табрик ва саломларини етказдилар. Ташкилий ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов эса мусобақанинг ўтказиш тартиби билан таништирди. Ҳайъат раиси ўринбосари Ҳасанхон қори Абдумажидов Қуръон мусобақаси иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш мезонини изоҳлаб берди.
Шундан сўнг кузатувчи ва ҳакамлар бирма-бир таништириб ўтилди. Ҳакамлар таркибида Тошкен ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин Ҳамроқулов ҳам қориларнинг чиқишларига баҳо беради.
Дастлаб “Ҳифз” йўналиши бўйича қорилар беллашувни бошлаб беришади. Ғаллаорол туманидан Давуров Музаффар биринчи бўлиб ҳакамлар ва томошабинларга тиловат қилиб берди. Сўнг навбатдаги иштирокчи Пахтакор туманидан Маликов Санжар Шавкат ўғли қироат қилиш учун таклиф этилди.
Мусобақани ЎМИнинг ижтимоий тармоқдаги www.facebook.com/muslimuzportal манзилида жонли тарзда кузатиб боришингиз мумкин.
Администратор