2021 йил 17 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари Юлдашев Иззатуллоҳ ва Ерназаров Фахриддин ҳамда 3-курс талабалари билан биргаликда Чилонзор туманида жойлашган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуага ташриф буюрдилар.
Ташриф чоғида уларга масжид муаззини Санъатуллоҳ Қорахоний, мажмуанинг хонақоҳлари, таҳоратхоналари, кутубхонаси, қурилиши давом этаётган янги музейи, мажлислар саройи ва хушманзара боғлари билан таништирди.
Бош имом-хатиб Исмоил Муҳаммад Содиқ замонавий мажмуанинг тарихи ва қурилиши билан боғлиқ талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг саволларига етарли маълумот берди.
Мажлислар саройида қори талабалардан бири Қуръон тиловот қилиб, жонажон Ватанимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги ва ўтган уламолар ҳаққига дуолар қилинди.
Сўнгра марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Маҳаммад Юсуф асос солган “Hilol Nashr” матбаа-ижодий жамияти ва уларнинг ишлаб чиқариш босмахоналарига саёҳат уюштирилди. “Hilol Nashr” матбаа-ижодий жамияти ташриф қилган меҳмонларни яхши кутиб олди. Босмахона Германия ва Ҳиндистондан келтирилган янги замонавий, инновацион китоб нашр қилувчи комплекс ускуналар билан жиҳозланган. “Hilol Nashr” матбаа-ижодий жамияти асосан меҳнаткаш, аҳил ва ўз ишини севадиган ёшлардан ташкил топган. Улар учун ҳамма шароитлар бор экан. Меҳмонларга босмахона мудири Миразиз Асқаров ҳамроҳ бўлди.
Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси
Ерназаров Фахриддин