Савол: Рўза ният билан боғлиқ дейилди ва рўзанинг таърифи айтилди. Ниятнинг маъноси нима ва у борасидаги тафсилотлар қандай?
Жавоб: Ният қалб билан боғланиш. Мен фалон рўзани Аллоҳ таоло учун тутаман дейилади. Рўза бир неча турли бўлади:
- Фарз рўза. Рамазонда рўза тутиш.
- Белгиланган назр рўза.
- Белгиланмаган назр рўза.
- Рамазоннинг қазо рўзаси
- Нафл рўзани бузиб қўйгани учун нафлнинг қазо рўзаси.
- Каффоротлар рўзаси
- Нафл рўзаси
Рамазон, белгиланган назр рўза ва нафл рўзани кечқурун ният қилиши мумкин, лекин ётадиган вақтда ният қилиши шарт эмас. Ният қилиб ётмаган бўлса ва уйғонганда тонг отган бўлса куннинг ярмидан олдин ният қилиб олиши мумкин. Рамазоннинг қазоси, белгиланмаган назр рўза, каффоротлар ва нафл рўзани бузиб қўйгани учун нафлнинг қазо рўзасини кечқурун ният қилмаса бўлмайди.
Савол: Таматтуъ ва қирон ҳаж қилувчи ҳайвон қубонлик қилишга имкони бўлмаса ва рўза тутадиган бўлса қачон ният қилиши керак?
Жавоб: Каффорот рўзалари каби кечқурун ният қилиши шарт.
Савол: Нафл рўзани бузиб қўйса қазосини тутиш вожиб бўлишини кенгроқ тушинтиринг.
Жавоб: Нафл ибодат қилувчи ўша амални бошлашидан олдин ўзининг ихтиёрида[1]. Бир амални бошлагандан кейин уни тугатиб қўйиши вожиб бўлади. Бузадиган бўлса бошлаган амалини қазоси унга вожиб бўлади. Рўза, намоз, ҳаж ёки умра каби нафл ибодатларни адо қилмоқчи бўлиб бузиб қўйса қазосини адо қилади.
[1] Нафл ибодатларни қилиш ихтиёрли бўлиб хоҳласа қилади, хоҳламаса қилмайди. Лекин қилишни хоҳлаб бошлаб қўйганидан сўнг охиригача тугатиб қўйиши шарт. Чунки ихтиёрий ишни ўз зиммасига юклаб олди. Бу дегани нафл ибодатни бошламаслик керак бузиб қўйса қазоси ҳам бор экан деб нафл ибодатларни қилмаслик керак дегани эмас, балки қилган инсон катта савобларга эришади. Фақат унинг ҳам шартлари бўлиб тўла-тўкис адо қилиш лозим бўлади.
Ҳадис ва ислом тарихи фанлари
кафедраси ўқитувчиси Ҳошимов Ойбек
“Тасҳилуз зарурий” китобидан таржима қилинди