islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ БУРЧ

2018 йил 15 январь куни Тошкент ислом институтида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси “Гуманитар фанлар” кафедраси бошлиғи ўринбосари, полковник Нигматов Бобуржон Мажидович ҳамда “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси, подполковник Норматов Равшан Тошматович иштирок этди. Унда соҳа вакили томонидан Давлатимизнинг ҳарбий салоҳияти, жанговар қудрати ва фавқулодда ҳолатларга шайлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, мамлакатимиз сарҳатлари мустаҳкамлиги ва уларда ҳизмат қилаётган аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда офиссерларнинг билим салоҳиятлари ҳақида ҳам тўхталиб, ҳарбий жиҳатдан марказий осиё давлатлари орасида юқори ўринга эга эканини таъкидлади.

Шу билан бирга, мазкур санага бағишлаб барча гуруҳларда куратор ва мураббийлар иштирокида “Ватан ҳимояси – олий бурч” мавзусида маънавият ва мураббийлик соатлари ўтказилди. Унда талабаларимизга юртимизда тинчликдек буюк неъматнинг ҳукм суришида Ватан поспонлари ва юрт ўғлонларларининг хизмати беқиёс экани, шунингдек, ҳар бир одам Ватан олдида уни ҳимояси ва равнақи учун масъул экани эслатиб ўтилди.

 

ТИИ Маънавият-маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи

  Ўткир Собиров

 

 

22560cookie-checkВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ БУРЧ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: