islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръон мусобақаси – 1442» танлови ниҳоясига етди.

Бир неча ой мобайнида Azon.uz, AzonTV ходимлари, юртимизнинг устоз қорилари мусобақани яхши ўтказиш учун куч-ғайратларини аямадилар. Танловлар туфайли янги хушзабон қориларимиз элга танилди, Қуръон мухлислари уларнинг чиройли қироатларидан баҳраманд бўлишди.

Ғолибни аниқлаш осон кечмади, энг асосийси, холислик ва ҳалол мусобақага урғу берилди. Бу йил ғолиб бўла олмаган қориларимиз ҳам ўз хато-камчиликларини ўрганиб, устозларнинг насиҳат ва ўгитларини эшитдилар. Бу эса келажакда бўладиган мусобақаларда ғолиб бўлиш учун омиллардан биридир, иншааллоҳ.

Энди ғолибларга келсак. Тиловат йўналиши финал баҳсларида балл билан учинчи ўринни Ориф Абдуваҳобов 354,5 балл билан эгаллади. Иккинчи ўрин 355,75 балл тўплаган Хайруллохон Илёсхонов ва Низомиддин Исмоиловларга насиб этди. Энг биринчи ўринни эса Муҳаммадворис Йўлдошев эгаллади. Ғолиб бўлган қоримиз 394 балл тўплади.

Ҳифз йўналиши баҳслари ҳам тиловат йўналиши каби қизиқ ўтди. Учинчи ўринни 316,75 балл тўплаган икки қори Абдуллоҳ Абдусатторов ва Муҳаммадали Ҳайитбоевлар олишди. Иккинчи ўринга 342 балл олган Аҳмаджон Ворисов лойиқ деб топилди. Ҳифз йўналишининг мутлақ ғолиби деб эса 387,75 балл олган Муҳаммадиброҳим Каримов топилди.

229320cookie-checkҚуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: