islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига сафарини бошлади

16 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов ва Тошкент ислом университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ҳамидбек Ҳасановдан иборат Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар бермоқда.

Делегация аъзолари сафар давомида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин билан “Ҳаж–2018” мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида Жидда шаҳрида қатор учрашувлар ўтказади. Учрашувларда Саудия Арабистонининг Макка, Мадина ва Жидда шаҳарларида жорий йил Ҳаж мавсумида Ватанимиз ҳожиларига хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Администратор

23060cookie-checkҲаж делегацияси Саудия Арабистонига сафарини бошлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: