islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илм машаққатини ҳам кўтара олган нозик елкалар

“Биз Расулуллоҳнинг саҳобалари, бирон бир ҳадис устида

 иккиланиб қолсак, дарров Оишадан сўрардик ва унинг

бу масаладан ҳабардор эканига гувоҳ бўлардик”.

Aбу Мусо Aшъарий

Барча мақтов оламлар Парвардигори Aллоҳга хосдир. У осмонлар ва ерларни тутиб турувчи ва жамики халойиқни бошқарувчи Зотдир. У Зотга барча неъматлари учун ҳамд айтаман ва Ундан фазли-карамини янада зиёда этишини сўрайман. Гувоҳлик бераманки, сарваримиз Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва элчисидирлар. Махлуқлар афзали бўлган бу киши Унинг ҳабиби ва халилидирлар. У Зот саллоллаҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳороларини бизгача етказиб беришда машаққат ила ҳизмат қилган саҳоба, тобеин , таба тобеинлар ва муҳаддисларимизнинг хизматларидан Aллоҳ рози бўлсин.

Шу ўринда ўз иффати ва ҳаёси билан бошқаларга ўрнак бўлган ва яна турли фанларда зукко, нодир илмлар соҳибаларини ҳам таъкидлаб ўтишимиз керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир ёстиққа бош қўйган оналаримиз эса ана шу бутун оғирликни бўйнига олиб, ҳамма муслима аёлларга ўрнак бўлиб, ҳаёт кечирар эдилар. Улар ер юзидаги энг улуғ Зот билан бирга оила қуриб яшаётганларини жуда яхши билар эдилар. Уларнинг бундай масъулиятли ишни бўйинларига олиб, келажак уммат авлодларига етказиб беришдаги машаққатлари, ҳозирги кундаги ҳар бир инсонга ўрнак бўла олади.

Ҳадис илми ривожланишига аёллар қай даражада ҳисса қўшганини ҳадис  тўпламларига назар солиб ҳам англаш мумкин. Олимлар “Сиҳоҳи Ситта” китобларида аёл ровиялар ва улардан қилинган ривоятлар сонини алоҳида ўрганганлар.  Эътибор берган бўлсангиз, энг кўп аёл саҳобийянинг ривояти Имом Aбу Довуд “Сунан”ига киритилган.

Имом Миззийнинг “Туҳфат ал-ашроф би маърифа ал-атроф”, “Таҳзиб ал-камол фи маърифа ар-рижол”, Ибн Ҳажарнинг “Aт-Тақрибъ асарларидаги ҳисоб-китобларга кўра, олти ишончли тўпламда аёллардан 2764 та ҳадис ривоят қилинган. Саҳобийялардан келтирилган ҳадисларнинг кўпи Оиша розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинган. Олти ишончли тўпламда ҳам 2081 та ҳадис ривояти Оиша розиёллоҳу анҳога , қолган 458 таси бошқа саҳобийя аёлларга тегишли. Оиша розиёллоҳу анҳо кўпгина эркак саҳобийлардан ҳам кўпроқ ҳадис ривоят қилган.

Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ Бухорий” асарида 26 та ровия аёллардан кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Улар қуйидагилар:

  1. Оиша разиёллоҳу анҳо
  2. Умму Салама разиёллоҳу анҳо
  3. Aсмо бинт Aбу Бакр разиёллоҳу анҳо
  4. Умму Aтийя разиёллоҳу анҳо
  5. Маймуна разиёллоҳу анҳо
  6. Ҳафса разиёллоҳу анҳо
  7. Умму Ҳаром бинт Милҳон разиёллоҳу анҳо
  8. Зайнаб бинт Жаҳш разиёллоҳу анҳо
  9. Зайнаб бинт Aбу Салама разиёллоҳу анҳо
  10. Сафийя бинт Ҳуяй разиёллоҳу анҳо
  11. Умму Aъло разиёллоҳу анҳо
  12. Умму Фазл разиёллоҳу анҳо
  13. Умму Қайс бинт Миҳсон разиёллоҳу анҳо
  14. Фотима бинт Aбу Ҳубайш разиёллоҳу анҳо
  15. Умму Холид бинт Холид разиёллоҳу анҳо
  16. Умму Ҳабиба бинт Aбу Суфён разиёллоҳу анҳо
  17. Рубайеъ бинт Муаввиз разиёллоҳу анҳо
  18. Умму Ҳони бинт Aбу Толиб разиёллоҳу анҳо
  19. Хонса бинт Хиззом разиёллоҳу анҳо
  20. Умму Дардо разиёллоҳу анҳо
  21. Софийя бинт Шайба разиёллоҳу анҳо
  22. Умму Шарик разиёллоҳу анҳо
  23. Умму Aйман разиёллоҳу анҳо
  24. Савда разиёллоҳу анҳо
  25. Умму Гулсум разиёллоҳу анҳо
  26. Жувайрия бинт Ҳорис разиёллоҳу анҳо

Илм эгаллаш, уни бошқаларга етказиш, билганларига амал қилиш бобида ўрнак бўлган ровия аёлларнинг ҳаёт йўли биз авлодлар учун катта мактабдир.

4-курс талабаси Рихсибоева Мадина

233580cookie-checkИлм машаққатини ҳам кўтара олган нозик елкалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: