Аллоҳга шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ва тарихий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Мана шундай ўзгаришларга мос равишда кўп сонли фуқароларимизнинг таклиф ва илтимосларини инобатга олган ҳолда 2021 йилнинг 3 июль кунидан бошлаб, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус диний таълим муассасасида қўшимча “Қуръони карим ва тажвид” курслари ташкил этилди.
Ҳақ таолонинг каломини ўқиш истагидаги бўлган мўмин-мусулмонларимиз шу йил 3 июль кунидан мазкур диний таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин (Тошкент ислом институти телефон рақами 71-227-23-47, “Кўкалдош” ўрта махсус диний таълим муассасаси телефон рақами 71-249-30-90).
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан республикамиздаги 12 та – олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, 5 та – илмий мактабларда “Қуръони карим ва тажвид” курслари фаолият олиб бормоқда.
Аллоҳ таоло мазкур қўшимча “Қуръони карим ва тажвид” курсларни халқимизга муборак айласин, фаолиятларини муваффақиятли қилсин.
ТИИ Матбуот хизмати
Assalomu aleykum islom diniga o”qishga qanday topshirsam buladi
qabul.muslim.uz сайти орқали топширинг
қабул бўйича барча маълумотлар http://t.me/oliymahad каналида
Ассалом алейкум ва раҳматуллоҳ ва баракатуху. Аллоҳ хафрли килсин, мактабгача болган болалар ва мактаб йошидаги болалар учун ҳам ойлик курслар, йоки дарсдан кейин боладиган Қуръон ва тажвид курслари борми болса илтимос малумот колдирсаларингиз
Ассалом алейкум ва раҳматуллоҳ ва баракатуху. Аллоҳ хайрли килсин, мактабгача болган болалар ва мактаб йошидаги болалар учун ҳам ойлик курслар, йоки дарсдан кейин боладиган Қуръон ва тажвид курслари борми болса илтимос малумот колдирсаларингиз