Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган фуқароларни ўқишга қайта тиклаш бўйича 2021 йил 15 июлдан 5 августга қадар онлайн режимда @murojaat_mahadbot телеграм бот канали орқали аризалар қабули бошланганини эълон қилади.
Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган шахсларни ўқишга қайта тиклаш бўйича қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
– институт ректори номига ариза;
– ўқиган давридаги рейтинг дафтарчаси нусхаси;
– паспорт нусхаси.
Зарур ҳолларда қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
– Тошкент ислом институти томонидан берилган маълумотнома (фақат ўқишни тугатиб, диплом олмаганларга берилган);
– Фуқароларнинг ўзини қўлида мавжуд бўлган (ўқиганини тасдиқловчи) асосли бошқа ҳужжатлар.
Ўқишга қайта тиклаш учун ариза намунаси:
Диплом олиш учун ариза намунаси:
ЭСЛАТМА
Тошкент ислом институти кўриб чиқган ва етарли асосга эга бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Махсус комиссиясига тақдим этади. Ўз навбатида Махсус комиссия аризаларни 10 августдан 25 августга қадар кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан ортиқ муддат бўлган шахснинг ўқиган давридаги фанлар билан амалдаги ўқув режадаги фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошган тақдирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Махсус комиссияси бир семестр ёки бир курс пастга қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилади.
Фуқароларнинг ўқиган даври учун ўқув шаклидан қатъи назар, талабалар сафига қайта тиклаш кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида рухсат этилади.
Ўқишини қайта тиклаш жараёнида мавжуд архив ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган, уларга ўзгартиришлар киритилган ва маълумотлар ўрнатилган тартибда тасдиқланмаган ҳолатларда фуқаролар мурожаати рад этилади.
Мурожаат учун телефон: (71) 227-23-47.
Тошкент ислом институтига ўқишни қайта тиклаш ва диплом олиш учун: ариза топшириш