islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига абитуриентлардан ҳужжат қабул  қилиш бошланди

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ўрта махсус маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими жорий қилинди.

Модуль таълим тизимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар modul.muslim.uz сайти орқали онлайн тарзда 2021 йил 15 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Абитуриентларнинг хужжатлари “Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, онлайн ариза тўлдирилиб, унга қуйидаги ҳужжатларнинг расми бириктирилади:

– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом ва диплом иловаси) электрон шаклда;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат ( электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– фаолият жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Қорақолпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) вакилидан тавсиянома (электрон шаклда);
– меҳнат дафтарчаси нусхаси (электрон шаклда).

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун қуйидаги фанлар мажмуасидан қабул имтиҳонлари ўтказилади:

– ихтисослик фанлари мажмуаси (Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид) 73,5 балл.

– ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси (Ўзбекистон тарихи,
Маънавият асослари, Миллий ғоя) 27,5 балл.

Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон  мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади.

Талабалар Модуль тизимида тўлов-контракт асосида 3 йил таълим оладилар, хорижий фуқаролар ўқишга қабул қилинмайди.

Қўшимча маълумот олиш учун Тошкент ислом институтининг қабул ҳайъати телефон рақами: (71) 227-23-47

ТИИ Матбуот хизмати

239670cookie-checkТошкент ислом институти Модуль таълим тизимига абитуриентлардан ҳужжат қабул  қилиш бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: