islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий Маъҳадда тест синовлари бўлиб ўтди

Бугун, 29 июль кириш имтиҳонларининг иккинчи куни. Кеча, 28 июль куни Араб тилидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтган эди.

Тошкент ислом институтида 2021-2022 ўқув йили учун кундузги таълим йўналиши бўйича Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бўлиб ўтди.

Абитуриентлар

❗️Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;

❗️ Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

фанларидан тест топширадилар.

Пандемияни олдини олиш талабларидан келиб чиқиб Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонларини очиқ ҳавода ўтказиш учун маъҳад ҳовлисида 281 та ўрин ҳозирланди. Дастлаб, абитуриентлар карантин чора-тадбирларига мувофиқ Олий Маъҳад ҳовлисидаги имтиҳон ўтказиладиган парталарга жойлаштирилди.

ТИИ проректори Умиджон Ходжаев тест синовлари тадбирини кириш сўзи билан очиб берди.

ТИИ ходими Файзуллоҳ қори Иззатиллаев Қуръон тиловат қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида тест саволлар китоби ва жавоб варақалари солинган, муҳрланган махсус қоплар очилди.

Тест материаллари абитуриентларга тарқатилгач, Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан билимларни синаш учун 2 соат вақт ажратилди ҳамда варақаларни тўлдириш ва бўяш учун 20 дақиқа қўшиб берилди. Тест синовларини Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва қабул ҳайъати аъзолари кузатиб, назорат қилдилар.

Маълумот учун, Тошкент ислом институтининг “Қабул-2021″га 242 нафар йигит ва 39 нафар аёл-қизлардан, жами 281 та ариза qabul.muslim.uz сайти орқали келиб тушди.

Абитуриентлар ЎМИ ҳузуридаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни битириб, ТИИда олий диний маълумотга эга бўлиш учун имтиҳонларда қатнашдилар.

Олдинги йилларда, йигитлар бўйича энг юқори балл 176.3, энг паст балл 101.1 ва аёл-қизлар бўйича энг юқори балл 160.6, энг паст балл 97.8ни ташкил қилиб, 50 нафар йигит ва 10 нафар аёл-қиз Олий маъҳад талабаси бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, ижодий имтиҳон баллари ва тест натижалари қўшилган ҳолда, мандат, эртага, 30 июль куни эълон қилинади.

Тест синовлари жараёнлари Олий Маъҳаднинг қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида онлайн-оффлайн шаклда узатилди:
https://www.facebook.com/oliymahad/videos/1150507652025998/

https://www.instagram.com/oliymahad

http://t.me/oliymahad

Тошкент ислом институтида кундузги таълим бўйича талабаларга тўлов-контракт асосида 4 йил таҳсил берилади.

Имом-хатиб, араб тили ўқитувчиси ва исломшунослик мутахассислигига эга кадрлар тайёрлаш учун 1971 йил ташкил этилган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги нодавлат диний таълим муассасаси ҳисобланади.

ТИИ Матбуот хизмати

240590cookie-checkОлий Маъҳадда тест синовлари бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: