islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Ислом академияси илк Илмий кенгаш йиғилишини ўтказди

25 январь куни Ўзбекистон Миллий университетида Ислом академияси Илмий кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда академиклар, олимлар, профессор ўқитувчилар, фан докторлари, илмий кенгаш аъзолари ва дин пешволари иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ислом академияси ректори Н.Иброҳимов, “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган мақсад-вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Маъулмки, академия ҳузурида магистратура, уч йиллик таянч докторантура фаолият олиб боради. Шунингдек, ректор Неъматуллоҳ Иброҳимов шу йил 16 январь куни Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ҳам хабар берди.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, илмий-педагог кадрлар тайёрланишини қайд этди ва яна Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк алломалар етишиб чиқишига асосий омил эканига умид билдирдилар.

Бундан ташқари, Ислом академиясининг Илмий кенгаши ваколатига кирувчи турли масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Академия диний идора муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Унинг асосий мақсадлари – республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш ҳамда тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини оширишдан иборат.

Администратор

24100cookie-checkИслом академияси илк Илмий кенгаш йиғилишини ўтказди
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!