islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукуматининг унинг офиси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамда экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорлиги изчиллигига юқори баҳо бериб, мамлакат билан ўрнатилган мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Аҳмад Шаҳид жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонга сафар қилиб, Нью-Йорк шаҳри университети ҳузуридаги Ральф Банч номидаги халқаро тадқиқотлар институти ва Эссекс университети ҳуқуқшунослик мактаби ёрдамида техник кўмак дастурини ишга туширишга тайёрлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, сафар дастурида тегишли давлат идоралари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинар ва тренинглар ўтказиш кўзда тутилган. Шунингдек, БМТ доирасида қўлланилаётган инсон ҳуқуқлари кўрсаткичларига асосланган миллий мониторинг ва баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда маслаҳат ёрдами кўрсатилади.

БМТ махсус маърузачиси «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумини ўтказиш режасини олқишлаб, мазкур анжуман якунлари бўйича «Бухоро декларацияси» қабул қилиниши алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Аҳмад Шаҳид «Бухоро декларация»си лойиҳасини ишлаб чиқишда зарур маслаҳат ёрдами кўрсатишини, шунингдек, декабрь ойида ушбу халқаро конференция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга яна бир бор сафар қилишини тасдиқлади.

манба: https://kun.uz/news/2021/08/04/bmtning-din-va-etiqod-erkinligi-masalasi-boyicha-maxsus-maruzachisi-ozbekistonga-keladi

241520cookie-checkБМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: