islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди

2021 йил 25 август куни Тошкент ислом институти ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев, Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими ходими Обид Тангиров, кафедра мудирлари, ўқитувчилар ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари номзоди Шовосил Зиёдов, бўлим бошлиғи Бахтиёр Тўраев, марказ ходимлари иштирок этди.

Имом Бухорий номи билан юритилувчи мазкур икки илмий даргоҳ ўртасидаги ҳамкорликни юқори босқичга чиқариш мақсадида меморандум имзоланиши диний-маърифий соҳани ривожланиши ҳамда ҳадисшунослик илмларини кенгроқ тадқиқ этишга кенг йўл очади.

Сўзга чиққан У.Ғафуров, Ш.Зиёдов ва бошқалар илмий ҳамкорлик борасидаги тажриба алмашиш самаралари тўғрисида алоҳида тўхталдилар.

Марказ ва Институт ўртасидаги ҳамкорлик қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ҳадис ва ҳадис илмларини ўрганиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • Илмий ахборот алмашиш ва кутубхоналар ўртасида ҳамкорлик олиб бориш;
  • Ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва институтда Имом Бухорий илмий фаолиятини кенг ўрганишни йўлга қўйиш;
  • Академик, илмий-тадқиқот лойиҳаларида иштирок этиш;
  • Қўшма илмий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ўтказиш;
  • Ҳамкорлик доирасида китоблар, тадқиқот ишлари, даврий нашрлар ва бошқаларни чоп этишни йўлга қўйиш;
  • Илмий тадқиқот ишларига илмий раҳбарлик бўйича ва илмий изланишларда тажриба алмашиш;
  • “Имом Бухорий сабоқлари” журналида мақолалар чоп этишда ҳамкорлик қилиш.

Тадбир асосий қисмида, юқорида санаб ўтилган ҳамкорликларни амалга ошириш учун Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари номзоди Шовосил Зиёдов англашув меморандумини имзоладилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

2017 йил 27 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2855-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳамда юртимиз ва мусулмон дунёсидан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни миллатлар ва динлараро багрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув ҳаётни қадрлаш ва мустаҳкамлаш руҳида тарбиялаш, шунингдек, халқаро миқёсдаги маънавий-маърифий мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2016 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ташаббус асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази давлат муассасаси шаклида ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган ватандошимиз Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг улкан илмий ва диний меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва киёсий матнларини нашр этиш орқали халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чикиш ва амалга ошириш;
  • ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятлар жумладан, халкимнз маъавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадкиқ этиш;
  • ҳозирги даврда жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнида дунёда, минтака ва мамлакатимиз ҳаётида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг маърифий-маданий ролини ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш;
  • мамлакатимизда ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва архив фондларида сакланаётган буюк алломаларимизнинг ижодий меросига оид ҳамда ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган кўлёзма, тошбосма асарларнинг электрон нусхаларини тўплаш ва уларни келажак авлодга етказиш учун тизимли илмий тадкикотларни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
  • ислом маданияти ва цивилизациясини илмий тадқиқ этиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган турли анжуманлар -конференция, симпозиум, кўргазма ва илмий маърузалар, семинар-тренинглар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
  • ислом динига оид илмий тарихий-маданий ва маънавий-маърифий мерос салоҳиятини, шу жумладан, қўлёзмалар ва архив фондларида сақланаётган манбаларни ҳисобга олган ҳолда, чукур ўрганиш ва тадқиқот натижалари юзасидан қомуслар, каталоглар, альбомлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари, хусусан, Интернетда эълон қилишни ташкил қилиш;
  • Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISЕSСО) ва мазкур соҳада хорижий давлатларда ташкил этилган марказлар билан ислом тарихи, фалсафаси, ҳуқуқи, манбашунослиги ва маданияти юзасидан илмий лойиҳалар, халқаро ҳамкорликдаги тадкиқотларни амалга ошириш ва унинг натижаларини нашр этиш;
  • ислом тарихи ва маданияти йўналишидаги янги тадкикотлар натижаларидан илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш хамда уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича илмий-амалий ва услубий ўкувлар ташкил этиш;
  • “жаҳолатга карши – маърифат” ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган асоссиз хуружларнинг олдиии олиш, шунингдек, диний ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм, миссионерлик, сохта тарикатлар ва жамоаларнинг мақсадлари, ғоявий-ақидавий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ва уларга қарши курашнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш учун тавсия этиш.

ТИИ Матбуот хизмати

243150cookie-checkТошкент ислом институти ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: