islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Марҳумларни хотирлаш – исломий қадрият

Шу кунларда мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Жорий йилнинг 29 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам  “Ёди ҳамиша ёдда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда улуғ аждодимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти унинг мамлакатимиз тақдирига дахлдор буюк ишлари, миллий тарихимизда қолдирган чуқур изи, дин соҳаси, хусусан, муқаддас ислом динимиз ривожига қўшган буюк ҳиссалари ҳақида маърузалар тингланди.

Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Тошкент ислом институти талабалари томонидан 80 марта Қуръони карим хатм қилинди ва савоби марҳум юртбошимизнинг руҳониятларига бағишланди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда.

Ў.Собиров,

Маънавият-маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи

24610cookie-checkМарҳумларни хотирлаш – исломий қадрият
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

1 та фикр мавжуд
  1. […] 80 марта Қуръони карим хатм қилинди. Тошкент ислом институти устоз ва талабалари томонидан 80 марта Қуръони карим хатм қилинди ва савоби халқимизнинг буюк фарзанди Ислом Каримов руҳониятларига бағишланди (29.01. 2018). […]

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!