islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида “Китобхонлик” куни муносабати билан китоб кўргазма савдоси ташкил этилди

Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, аждодлари бошлаган ҳайрли ишларни давом эттиришга қодир бўлган ҳар томонлама комолотга етган авлодни енгиб бўлмайди.

Доим ўрганиш, изланиш, янгиликка интилиб яшаш, теран фикрлаш, юксак натижаларни қўлга киритиш учун китоб билан ошно бўлиш зарур. Бугун диний таълим муассасаларда ёшлар таълим-тарбияси, маънавий баркамоллигига эътиборнинг кучайтирилиши халқимизнинг ёшлар келажагига юксак ишонч билдирилаётганидан далолатдир.

Шуни инобатга олиб талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан институтда ҳар ойда китоб кўргазма савдоси ташкил этиш йўлга қўйилган. Мазкур анъанага мувофиқ институт устоз ва талабаларининг диний-маърифий, маънавий ва бадиий савияларини янада юксалтириш мақсадида 2021 йил бугун 30 сентябрь куни “Ғафур Ғулом” нашриёти ҳамкорлигида ташкил этилган китоб кўргазма савдоси бўлиб ўтди.

Кўргазмада институтнинг устоз ва талабалари фаол иштирок этди. Мазкур кўргазмада “Ғафур Ғулом” нашриёти ходимлари кўргазма иштирокчиларига 100 номдаги 500 дона бадиий, илмий, тарих, диний-маърифий адабиётлар, араб, инглиз, рус ва ўзбек тили луғат китоблари, шеърий тўплам китобларни тақдим қилдилар.

 Тошкент ислом институти

АРМ ходими Иззатиллайев Файзулло

246520cookie-checkТошкент ислом институтида “Китобхонлик” куни муносабати билан китоб кўргазма савдоси ташкил этилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: