islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

БМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида резолюция қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг биринчи резолюцияси қабул қилинди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон тарихида биринчи марта пандемия даврида ёшлар ҳуқуқлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши резолюцияси лойиҳаси қабул қилинган. Ҳужжатнинг қабул қилинишини ташкилотнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо барча 47 та давлат бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

Шунингдек, дунёнинг 37 мамлакати унга ҳаммуаллифлик қилган. Ўзбекистон илк бор 2020 йил октябрь ойида ташкилотнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига уч йиллик муддатга (2021–2023) сайланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 76-сессияси очилишида қатнашиши айтилган. Шунингдек, Президент ташкилотдаги нутқида Афғонистон масаласига тўхталган.

246920cookie-checkБМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида резолюция қабул қилди
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!