islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳнинг уйланишлари

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам боболаридан бўлган Ҳошимнинг насли ёлғиз Абдулмутталибнинг ўзи эди. Ундан бошқа фарзанди йўқ эди. Лекин Абдулмутталибнинг бир мунча авлоди ўн ўғил ва олти қизи бор бўлиб, машҳурлари Абу Толиб, Абдуллоҳ, Ҳамза ва Аббос эдилар.

Абдулмутталиб бу фарзандларидан Абдуллоҳни кўп яхши кўрур эди. Унга Бани Зуҳра уруғининг сардори Ваҳбнинг қизи Оминани олиб берди. Чунки ҳазрати Омина Қурайш қабиласида насабу шарафда ҳаммадан баланд қиз эдилар ва ҳазрати Абдуллоҳ уйланган вақтларида Оминанинг ёшлари ўн саккизларда эди.

Жуфти ҳалоллари ҳазрати Омина ила қайноталари Ваҳб ибн Абдуманофнинг уйларида қўшилдилар, уч кунгача уларнинг уйларида турдилар, шу муддатда ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нури мубораклари ҳазрати Оминага ўтди ва у зот қудсий муборак сифатларга ҳомиладор бўлдилар. Ҳомиладорлик замонасида оғирлик ва бошқоронғулик деган нарсаларни билмадилар, яъни ҳамллари одатдаги ҳамллардан бошқа бўлди.

Ҳазрати Абдуллоҳ аҳлия, хотинлари ила Маккаи мукаррамада эдилар, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қоринларида, бир ривоятга кўра икки ойлик бўлганларида, оталари Абдуллоҳ сафарга чиқдилар, сафарда бемор бўлдилар. Беморлик ҳолларида Маккаи мукаррамага етолмай, Мадинаи мунавварада тоға жамоалари Адий ибн Нажжор уруғининг қошларида бир неча муддат қолдилар. Охири шу ерда вафот қилдилар. Қабрлари Мадинаи мутаҳҳарада Ҳарами шариф Масжиди набавийга яқин бир ердадир.

Ҳазрати Омина ҳамлларига тўққиз ой тўлганда, тўлғоқ дардининг муқаддимасини сеза бошладилар.

Давоми бор…

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

Нурул Басар китобидан

247260cookie-checkПайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳнинг уйланишлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: