islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги нишонланади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида Имом Бухорийнинг устози Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг 1255 йиллиги ва Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигини нишонланишини маълум қилди.

— Ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг устози, юртимизда ислом ҳуқуқшунослиги фанига асос солган буюк аллома Абу Ҳафс Кабир Бухорий ҳазратларининг муборак номини абадийлаштириш, илмий меросини халқимизга етказиш бурчимиздир. 2023 йилда Кабир Бухорий бобомиз таваллудига 1255 йил тўлади. Ушбу санани муносиб нишонлаш бўйича махсус қарор қабул қиламиз.

Биз бундан уч йил муқаддам Мир Араб мадрасасини олий диний таълим муассасаси сифатида қайта тиклаганимиздан сизлар хабардорсиз. Келгуси йили ушбу мўътабар даргоҳнинг фаолият бошлаганига ҳижрий йил ҳисоби бўйича 500 йил тўлади. Шу муҳим санани халқаро миқёсда нишонласак, ўйлайманки, айни муддао бўлур эди, — деди Шавкат Мирзиёев.

247530cookie-checkМир Араб мадрасасининг 500 йиллиги нишонланади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: