islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бир шахс сурункасига неча муддат Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўла олади?

2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайлови муносабати билан Тошкент ислом институти талаба қизлар учун тадбир ўтказилди.

Талаба қизларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси бош юристконсульти, ТИИ ходими Жавоҳир Низамов кимлар номзод бўла олиши, президентлик муддати, сайлаш турлари каби масалаларда маълумот берди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Айни бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга 65 кун қолганида бошланади ва 45 кун қолганида тугайди.

Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.

ТИИ Матбуот хизмати

247680cookie-checkБир шахс сурункасига неча муддат Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўла олади?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: