islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Даромад солиғи закотга ўтадими?

❓Cавол: Биз давлат корхонасида ишлаймиз. Ойлик маошимиздан 12% даромад солиғи тўлаймиз: 1) Шу тўлаган солиғимиз закотга ўтадими. 2) Ойлик маошимдан рўзғордан ортганини йиғиб бораман шу пулни нисобга етганидан закот бераманми?

💬 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

1. Закот билан солиқ бир-биридан бутунлай фарқ қилади. Шунинг учун солиқлар закотнинг ўрнига ўтмайди. Чунки закот — ибодат. Уни адо қилишда ният шарт бўлади. Закот маълум моллардан ва маълум миқдорга етганда вожиб бўлади. Уни сарфланадиган жойлари шариатда белгилаб қўйилган. Солиқда эса бу шартлар топилмайди.

2. Рўзғордан ортган ва йиғилиб турган маблағ 85 гр тилланинг қийматига етса ва бир йил ўтса, ундан закот берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

251810cookie-checkДаромад солиғи закотга ўтадими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: