islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Янги лойиҳа: “Муфтий минбари”

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайтида “Муфтий минбари” номли янги рукн ташкил этилди. Ушбу рукнда муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг жума мавъизалари, файзли суҳбатлари, онлайн чиқишлари, таҳлилий мақола ва таъсирли аудио маърузалари эълон қилиб борилади.
Азиз мухлисларимизнинг руҳий тарбиясини сайқаллайдиган, мўмин-мусулмонларни маънавий комиллик бошлайдиган, имону ихлосларини мустаҳкамлайдиган Муфтий ҳазратларининг панду насиҳатларини ушбу янги очилган рукн орқали танишиб боришларини тавсия этамиз.
Қуйида муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг биринчи жума суҳбатларидан бахраманд бўлишни таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг биринчи жума суҳбатлари:

252120cookie-checkЯнги лойиҳа: “Муфтий минбари”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: