Талабаларда ўқитиш кўникмасини шакллантириш ва таълим-тарбий ишларини ўзлаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари битирувчи курс талабалари учун педагогик амалиёт жараёнлари белгилаб қўйилган.
Тошкент ислом институти битирувчи, 92 нафар 4-курс талабалари 2021-2022 ўқув йили жараён жадвалига мувофиқ педагогик амалиётга чиқдилар. Олий маъҳад талабалари 2021 йил 1 ноябрдан 26 декабргача бўлган давр оралиғида юртимиздаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларида мутахассислик фанларидан дарс ўтиб амалиёт ўтайдилар.
4-курс талабалари амалиётга чиқишлари олдидан таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида улар билан учрашув ўтказилди.
Мажлисда Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири С.Примов, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Маманосиров, 4-курс мураббийи А.Абдуллаев иштирок этди.
***
Бугун, 1 ноябрдан Тошкент ислом институти 4-курс талабаларининг бир гуруҳи Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида педагогик амалиётни бошладилар.
Кўкалдош мадрасасига тақсимот қилинган Олий маъҳад талабалари билан таълим муассасаси мудири М.Насриев ва бошқа масъуллар учрашув ўтказдилар.
Учрашувда амалиёт даврида белгиланган вазифалар ўзаро муҳокама қилинди. Уларга таълим муассасаси ички тартиб-интизом қоидалари ва талабалар билан ишлашда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар атрофлича тушунтирилди. Амалиётчилар учун масъул ходимлар ва педагог-ўқитувчилар бириктирилди.
ТИИ Матбуот хизмати