islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан мукофотланди

Республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан мукофотланди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Журналистлар ижодий уюшмасининг «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони бу гал Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги шодиёнаси муносабати билан берилди.

Ректор Уйғун домла Ғафуровга «Маънавият фидойиси» кўкрак нишонини Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо Ҳожиматов топширди.

Тақдирланганлар орасида халқимизга маънавият улашаётган ёзувчилар, журналистлар, ўқитувчилар, фан ва маданият ходимлари, турли соҳаларда меҳнат қилаётган зиёлилар ҳамда хотин-қизлар бор.

Эслатиб ўтамиз, «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони 2019 йил 3 майда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ таъсис этилган эди.

Тошкент ислом институти жамоаси ректор Уйғун домла Ғафуровни юксак мукофот билан муборакбод этадилар ҳамда кейинги меҳнат фаолиятларига улкан зафарлар тилайдилар.

Мазкур мукофот диний соҳа вакилларига бўлган ўзига хос эътибор намунаси ҳисобланади.

ТИИ Матбуот хизмати

257260cookie-checkТошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан мукофотланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: