islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сифатли таълим ва аҳоли саломатлигига эътибор берилади

Инаугурация Шавкат Мирзиёев 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2021

Президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг 6 ноябрь куни инаугурация маросими бўлиб ўтди. Унда Президент нутқ сўзлади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев инаугурациядан кейин сўзлаган нутқида келгуси беш йил давомида Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишини санаб ўтди.

1. Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантирилади
Ушбу мақсадда давлат функцияларининг катта қисми марказдан ҳудудларга ўтказилади. Ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилади. Туман бюджетида маҳалланинг алоҳида жамғармаси шакллантирилади. Давлат бошқарувининг марказий идоралари ихчамлаштирилади ва қисқартирилади.
– Раҳбар халққа юк бўлмаслиги, аксинча, халқнинг юкини елкасига олиши керак, – деди президент бу борада.
2. Адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамланади
Судлов тизими ва адвокатура институти, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти такомиллаштирилади;
тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилади;
коррупцияга барҳам беришга барча куч ва воситалар сафарбар этилади;
коррупциянинг сабабларини олдиндан бартараф этиш чоралари кўрилади.
3. Миллий иқтисодиёт ривожлантирилади
2030 йилга бориб, жон бошига аҳоли даромади – дунё бўйича ўртачадан юқори бўлиши – мақсад қилинган. (тахминан 2500 – 3000$/ойига). Бунинг учун макроиқтисодий барқарорлик, инфляция даражасини 5 %гача пасайтириш чоралари кўрилади.
Ундан ташқари аҳолини уй-жой ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш, жамоат транспорти бўйича лойиҳалар амалга оширилади.
4. Сифатли таълим ва аҳоли саломатлигига эътибор берилади
Шу мақсадда ўқитувчиларнинг ойлик маошини изчил ошириб бориш ва 2025 йилга бориб, 1 минг доллар миқдорига етказиш кўзда тутилган. Янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Миллий таълим дастури ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини ҳам 1 минг доллар эквивалентига етказиш мўлжалланмоқда. Вилоят, туман ва шаҳарларда ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади.
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳим вазифа бўлиб қолади.
5. Маънавий ва маърифий соҳалар ривожлантирилади
Ушбу мақсадда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси амалга оширилади. Маданият ва санъатни юксалтириш, ёшларни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилади.
6. Глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий ечимларини топиш
Глобал муаммоларнинг миллий ечимларини топишда барча саъй-ҳаракатлар уйғунлаштирилади.
Хусусан, экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бораётгани қайд этилди. Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида ривожлантириш, Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
7. Тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш
Халқаро ҳамкорликда прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат, иқтисодий дипломатия давом эттирилади. Аввало, қўшни мамлакатлар ва дунёнинг барча минтақаларидаги шериклар билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқалар кенгайтирилади.
Қуролли Кучлар қудрати янада оширилиши, ҳарбийларнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлиги кучайтирилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев юқорида қайд этилган йўналишлардаги мақсадларига эришиш учун келгуси беш йилликда бутун “борлиғи билан, халққа садоқат билан хизмат қилишга ваъда берди.
258620cookie-checkСифатли таълим ва аҳоли саломатлигига эътибор берилади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: