Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси томонидан ўтказилаётган “Ноябрь ойи – Араб тили ва Балоғат фанлари” фан ойлиги доирасида талаба қизлар ўртасида викторина танлови эълон қилинди.
Викторинада Тошкент ислом институтининг изланувчанлик қобилиятига эга иқтидорли 1-2-3-курс талаба қизлари ўз салоҳиятларини намоён этиш мақсадида беллашдилар. Ижобий рақобатда пешқадам бўлган талаба қизлар 3 хил номинация бўйича қатнашдилар:
- «Маҳоратли таржимон»
https://oliymahad.uz/ сайтида 2021-2022 ўқув йилида чиққан ихтиёрий битта мақолани ўзбек тилидан араб тилига таржима қилиш;
- «Фаросат ва фасоҳат эгаси»
Бериладиган араб тилидаги 20 та мақолни таржима қилиб, ўзбек тилидаги эквивалентини топиш;
- «Замонавий тилшунос»
Араб тили, балоғат, тажвид, тафсир, ҳадис ва фиқҳ фанлари мавзуларининг бирига доир араб тилида инфограмма тайёрлаш.
2.12.2021 куни фан ойлиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирда номинация иштирокчилари тақдим этган энг яхши мақолалар, таржималар ва инфограммалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади ҳамда ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Энг яхши мақола ва таржималар институт сайтида эълон қилинади.
О.К.Маҳкамова
«Тиллар» кафедраси ўқитувчиси