islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Соғлом она. Соғлом оила. Соғлом жамият

Бугун талаба қизлар билан “Соғлом она. Соғлом оила. Соғлом жамият” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда олий тоифали шифокор, кардиолог Музаффарова Зуҳра Юлдашевна ва устозлар иштирок этди. Зуҳра Юлдашевна талабаларга соғлом турмуш тарзини шакллантириш шартлари, оилада соғлом муҳитни яратиш, тўғри овқатланиш услублари борасида сўзлади.  Ҳозирги кунда оилаларда кўпайиб бораётган касалликлар ва уларни бартараф этиш учун қандай ишлар амалга оширилиши кераклиги, оилада соғлом муҳитнинг яратилишида аёл кишининг ўрни нечоғлик муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбатининг иккинчи қисмида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисга мурожаат қилдилар. Зуҳра Юлдашевна саволларга жавоб бериш билан бирга амалиётларида бўлган ҳаётий воқеалардан мисоллар келтирдилар. Суҳбат давомида тиббий дори воситалари билан даволаниш меъёрлари билан бир қаторда табиий гиёҳлардан тайёрланган дамламалар ва мева-сабзавотларни истеъмол қилишнинг ўрни борасида ҳам фикр ва мулоҳазалар алмашинилди.

Тошкент ислом институти,

“Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси

Саодат Валиева

259430cookie-checkСоғлом она. Соғлом оила. Соғлом жамият

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: