Республикада 2021 йил 15 ноябрь – 15 декабрь кунлари “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинган.
Тошкент ислом институтида ёнғин хавфсизлиги ойлигини самарали ўтказиш тадбирлари ишлаб чиқилган. Ойлик доирасида ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида ёнғинга қарши тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда ва ёнғин хавфсизлиги чоралари ўргатилмоқда.
Куз-қиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида ТИИ Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис Акмал Тошмирзаев ва Ёнғин хафсизлиги бўйича инструктор Абдужаббор Тошпўлатов “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида ўқитувчи ва талабалар учун тадбир ўтказди.
– Институтнинг бино ва объектларини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш,
-табиий газ, электр энергия, сув хўжалиги ва истиш мосламаларининг ҳолати ва созлигига алоҳида эътибор қаратиш,
-бинолар ва талабалар турар жойидаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ёнғин ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш,
-қўлбола иситиш ва электр асбобларидан фойдаланмаслик
каби масалалар юзасидан маълумот берилди.
Ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ёнғин хавфсизлигини таъминлашга бағишланган плакатлар ва буклетлар билан таништирилди.
ТИИ Матбуот хизмати